Оқ уй: Обаманинг Парижда Хитой ва Ҳиндистон етакчилари билан учрашуви ташқи дунё учун ишора эди

Жаҳон 01 Декабрь 2015 4258

АҚШ президенти Барак Обаманинг Париж шаҳрида Хитой ва Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашуви ташқи дунё учун ишора дея баҳоланди. Бу ҳақда Обаманинг Оқ уйдаги ташқи сиёсат бўйича етакчи маслаҳатчиси Бен Родс 30 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Президент Обама шу ерда, Париждаги ўз учрашувлари орқали Хитой ва Ҳиндистон билан улкан битимлар тузилиши ҳақида ишора қилиб ўтишни истади”, - деди Родс. Унинг сўзларига кўра, Обама ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашуви жуда конструктив кечди.
“Ўйлайманки, уларнинг барчаси иқлим ўзгариши АҚШ ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг таянч нуқтаси бўлишига ишонч билдиришди, - дея қўшимча қилди маслаҳатчи.

– Улар улкан битимларга эришишда бир-бири ҳамда ўзлари таъсир кўрсата оладиган мамлакатлар билан ишлашга ваъдалашишди”.
Унинг таъкидлашича, мазкур ҳамкорликлар ҳам иқлим, ҳам тараққиёт бўйича чақириқларга жавоб беради.

Кўпроқ янгиликлар