30 ноябрь куни Қозоғистонда зирҳланган ғилдиракли машиналар ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.


Корхона “Казахстан Парамаунт Инжиниринг” МЧБ томонидан ташкил этилди. Заводни тантанали равишда Қозоғистон президенти ва айни пайтда олий бош қўмондони Нурсултон Назарбоев очиб берди.

Айтилишича, бундай лойиҳа Ўрта Осиёда биринчи марта амалга оширилмоқда ва у машинасозлик саноатида сифат ўзгариши ясайдиган қўшма корхона бўлиши кутилмоқда.
Заводнинг ишлаб чиқариш салоҳияти йилига 120 дона машинани ташкил қилади. Замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган заводнинг ишлаб чиқариш сифатини таъминлаб беради.

Завод маҳсулоти халқаро стандартларга монанд ишлаб чиқарилади, бу эса машиналарни Қозоғистондан ташқарида сотиш имкониятини ҳам беради.