"Ўзбекистон темир йўллари" Испаниядан оладиган "Тальго" поездлари орқали йўловчи ташиш ҳажми оширилади

Ўзбекистон 01 Декабрь 2015 3481

5-6 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилган Халқаро инвестициявий форум “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарни модернизациялаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, тармоққа хорижий инвесторларни янада кенг жалб этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Форумда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва испаниялик ишлаб чиқарувчилар ўртасида яна иккита “Тальго” русумидаги поездни харид қилиш юзасидан шартнома имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш ва фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Олим Қурбонов УзАга маълум қилган.

"Янги поездларда аввалгилардан фарқли равишда йўловчи вагонларини яна иккитага кўпайтириш кўзда тутилган. Натижада икки локомотив, ўн йўловчи вагони ва вагон-ресторандан иборат янги поездда жами 287 йўловчини ташиш мумкин бўлади. Темир йўлларни электрлаштириш кўлами кенгайиши ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар сонининг ортиши нафақат Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида, балки бошқа ҳудудларда ҳам йўловчи ташувларини энг замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш имконини беради", дейди у.

Унинг айтишича, инвестициявий форум доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси хорижлик инвесторлар билан умумий қиймати қарийб 53 миллион долларлик англашув меморандумлари ва шартномалар имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Тошкент – Самарқанд йўналишида Испанияда ишлаб чиқарилган, икки локомотив, саккиз йўловчи вагони ва вагон-ресторандан иборат юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоезди қатнови йўлга қўйилган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар