Ўзбекистонда навбатдаги кичик зилзила сезилди

Ўзбекистон 01 Декабрь 2015 14834

Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 1 декабрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан 11:16 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди.

Ҳозирча “Тошкент” сейсмик станциясида бу ҳақда маълумот берилмаган.

Европа-ўртаерденгизи сейсмология марказининг маълум қилишича, зилзила эпицентри Қирғизистон ҳудудида бўлган. Қўшни давлатнинг Жалолобод тумани ҳудудида 5,3 балли ерости силкиниши қайд этилган.

Ижтимоий тармоқларда Наманган ва Андижон вилоятлари ҳудудида зилзила кучи 2-3 балл атрофида бўлгани ҳақида тахминлар билдирилган.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда эпицентри Қирғизистонда бўлган бир неча зилзилалар сезилди. Жумладан, 17 ноябрь куни 22:29 да Тошкентда 2,5—3 балли, 20 ноябрь куни 9:46 да эса 2 балли зилзилалар сезилди. 21 ноябрь куни ҳам Тошкентда 2 баллдан камроқ, Наманганда 3 баллик зилзила сезилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Ўзбекистон Фанлар Академияси Сейсмология институти Тошкентда 10 балли зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар