Пентагон қидирув бошқармаси раҳбари Жон Раймер 2016 йил январидан истеъфога чиқишини баён қилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Раймер ўз истеъфосининг сабабларини тушунтирмади, лекин бунинг “қийин қарор” бўлганини тан олди.

Раймер ушбу лавозимга 2013 йили сенат томонидан тайинланган эди. У, хусусан, террорчилик бўйича ҳисоботлардаги ёлғон ахборот терговлари учун жавоб берар эди.