Пентагон раҳбари: АҚШ Россия Асадни ўз лавозимини тарк этишга кўндириши керак деб ҳисоблайди

Жаҳон 01 Декабрь 2015 3440

АҚШ Россия Сурия президенти Башар Асадга катта таъсиридан нотўғри фойдаланмоқда, чунки фуқаролик урушини тўхтатиш учун унинг ўз лавозимини тарк этиш зарурлигига кўндиришдан бош тортмоқда, деб ҳисобламоқда. Бундай фикрни АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Конгресс вакиллари палатасининг Қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси йиғилишидаги нутқида маълум қилди.

“Россия Асадга катта таъсирга эга, бироқ ундан нотўғри фойдаланмоқда. У Асадни қўллаб-қувватламоқда ва муҳолифатга зарба бермоқда”, деб айтди Картер. “Россия Сурия ихтилофида тўғри томонга туриши вақти келди”, деб ҳисобламоқда Картер.

Картернинг таъкидлашича, АҚШ бу ихтилофнинг сиёсий йўл билан ҳал қилинишига эришиш зарурлигини айтмоқда, бироқ бунинг учун Асаднинг кетиши талаб қилинади, чунки у анчадан бери ўз аҳолисининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланмайди. Асадни қўллаб-қувватлаш ҳозирда террорчилик гуруҳлари томонидан “суғорилаётган” фуқаролик урушининг давом этишига олиб келади, деб айтмоқда Картер.

Кўпроқ янгиликлар