Peugeot, Citroen ва Toyota биргаликда минивэн яратди

Технология 01 Декабрь 2015 2148

Франциянинг PSA Peugeot Citroen гуруҳи Toyota компанияси билан биргаликда барча учта марка учун ягона платформада қурилган минивэнни яратди. “Ситроен” версиясида бу модель Spacetourer, “Пежо”да Traveller ва “Тойота”да Proace деб номланади.

Моделнинг техник кўрсаткичлари айтилмаган, улар модель оммавий тарзда намойиш қилиниши олдидан пайдо бўлади. Барча учта модель Франциянинг Валансьен шаҳридаги PSA Peugeot Citroen заводида ишлаб чиқарилади.

PSA Peugeot Citroen ва “Тойота” ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув 2012 йилда тузилган ва 2020 йилгача амал қилади. Бу ҳамкорлик натижасида пайдо бўлган биргаликдаги модель 2013 йилда ишлаб чиқарила бошлаган биринчи авлоддаги Toyota Proace фургони бўлган. Бу автомобиль Citroen Jumpy ва Peugeot Expert платформасида қурилган.

Ҳозирда иккинчи авлоддаги Proace яратилди, унда шасси ўзгартирилди.

Биринчи авлоддаги Toyota Proace, Citroen Jumpy ва Peugeot Expert моделлари двигателлар қаторига 140 от кучига эга бензинли, 89 от кучига эга 1,6 литрли ҳамда модификациясига кўра 120, 136 ва 163 от кучига эга 2 литрли дизелли моторлар киради.

Toyota Proace, Citroen Spacetourer ва Peugeot Traveller моделларининг оммавий намойиши 2016 йил март ойида Женева автосалонида бўлиб ўтади. Савдолар ҳам 2016 йилда бошланади, бироқ ҳозирча аниқ сана айтилмаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар