Украина президенти Пётр Порошенко Туркияга 2016 йилнинг 1-чорагида ташриф буюради, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.    

Порошенко бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашгандан кейин маълум қилди.    

“Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан қизиқарли ва мазмунли суҳбат бўлди. Учрашув очиқ бўлди ва бир соатдан кўпроқ давом этди. Биз ҳаракатларимиз режаси ҳақида, 2016 йилнинг 1-чорагида менинг Туркияга сафаримга тайёргарлик борасида келишиб олдик. Биз ушбу сафардан катта одимлашни кутмоқдамиз”, деб айтди Порошенко.   

Порошенко гап иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни ошириш ҳақида кетаётганини қўшимча қилиб ўтди.