Россия президенти Владимир Путин Парижда бўлиб ўтган иқлим бўйича саммит матбуот-анжуманида террорчиликка қарши кенг коалициянинг яратилиши жараёнига изоҳ бериб ўтди.

“Биз доимо бунинг тарафдори бўлиб чиққанмиз, бироқ кимдир бир онлик сиёсий мақсадларига эришиш учун террорчилик ташкилотларининг бир қисмидан фойланар экан, БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчилар томонидан нефть ва санъат асарларининг сотилиши тўхтатилиши ҳақидаги резолюцияси бажарилмас экан бунга эришиб бўлмайди”, деб айтди Путин ва Россияда ИШИД назоратидаги ҳудуддан Туркияга нефть етказиб берилаётгани ҳақида маълумотлар борлигини қўшимча қилди.

“Бизнинг самолёт Туркияга нефть етказиб берилиш йўлларини ҳимоя қилиш зарурати сабабли уриб туширилган деган тахмин қилишга асос бор”, деб айтди президент. Путиннинг айтишича, суриялик туркманларни ҳимоя қилиш бу фақатгина баҳонадир.

Путин Россия ракеталарида “Бизникилар учун” ва “Париж учун” деб ёзилгани, бироқ самолётни турк ҳарбийлари уриб туширганини таъкидлаб ўтди. “Бундай вазиятда қандай қилиб кенг коалиция ҳақида гапириш мумкин?”, деб аччиқланди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, Россия глобал хавф олдида минтақавий ва маҳаллий манфаатлар иккинчи ўринга ўтиши учун курашишга тайёрлигини билдирди.