Қирғизистонлик эркак ўз ўғлини отиб ташлаб, икки набирасини яралади

Жамият 01 Декабрь 2015 5515

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида оилада келиб чиққан жанжал туфайли эркак киши ўз ўғлини отиб ташлади ва икки набирасини яралади. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, воқеа Ўзган туманида содир бўлган. Маҳаллий фуқаро 1968 йилда туғилган К.А., 1987 йилда туғилган ўғли К.Ж., билан жанжаллашиб қолади ва уни ИЖ-16 қуроли билан отиб ташлайди. У воқеа жойида ҳалок бўлади.

Бундан ташқари, ҳалок бўлган йигитнинг 2011 йилда туғилган ўғли ва 2013 йилда туғилган қизи яраланади. Болаларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Қотил қўлга олинган. Унга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Кўпроқ янгиликлар