30 ноябрдан Россиянинг давлат ва давлатни ёқловчи оммавий ахборот воситалари ИШИД қисқартмаси ўрнига ДАИШ (al-Dawla al-Islamiya al-Iraq al-Sham) қисқартмасини ишлатишга ўтди. Бунга журналист Алексей Ковалёв эътибор қаратди.

29 ноябрь куни “Россия 1” телеканалидаги “Вести недели” кўрсатувида Европа журналистлари ва раҳбарлари, хусусан, Франция раҳбари Франсуа Олланд ИШИДни ДАИШ деб аташига эътибор қаратилди.

Кўрсатув бошловчиси Дмитрий Киселёв ДАИШ атамасига ўтиш заруратини Россия муфтийлар кенгаши раҳбари шайх Равил Ғайнутдиннинг сўзлари, шунингдек, Россия динлараро кенгаши ва Рус православ черковининг расмий илтимосномалари билан тушунтирди.
“Ахир ислом террорчилик ва ваҳшийлик билан уйғунлаштириб юбормаслиги лозим”, - таъкидлади у.