Россияликларнинг 70 фоиздан ортиғи терактлар қурбони бўлишдан қўрқади

Жаҳон 01 Декабрь 2015 1863

Россияликларнинг кўпчилик қисми террор қурбони бўлишдан қўрқади. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлди. Тадқиқот якунлари ташкилот сайтида эълон қилинди.

Жамиятшунослар келтирган маълумотларга қараганда, респондентларнинг 31 фоизи террорчилар қўлида жувонмарг бўлишдан жуда, 41 фоизи эса шунчаки чўчийди. Шу билан бирга, уларнинг 15 фоизи бундай эҳтимолнинг йўқлигига ишонмоқда, 12 фоизи эса ҳатто бу ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган, ниҳоят, 1 фоизи саволга жавоб беришга қийналди.

Таъкидланишича, бу йилги кўрсаткичлар 2014 йил январидагига жуда яқиндир – ўшанда россияликлар Волгограддаги терактлардан қўрқиб қолишган эди.

Кўпроқ янгиликлар