Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси қоидабузарликлар профилактикаси соҳасида малакали ходимлари билан ҳамкорликда ёшлар билан ишлаш масалалариг бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Саттепа туризм ва сервис касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Тадбирда таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида дарсларда иштирок этмаётган 50дан ортиқ ёшлар таълим муассасаларига қайтарилган. 600дан ортиқ ўсмирлар профилактик ҳисобга киритилган.

Telegraf.uz сайтининг хабар беришича, ўтказилган рейдлар давомида тунги клубларда назоратсиз юрган 17 ўсмир ушланган. Уларнинг ота-оналари фарзандлари тарбиясига эътиборсизлиги боис маъмурий жазога тортилган.

Юқорида айтилган фактлар бўйича 5та ресторан, 7та интернет клуби хўжайинлари жавобгарликка тортилган.