Самарқандда янги цемент заводи ишга туширилади

Иқтисодиёт 01 Декабрь 2015 2800

Самарқанд шаҳри яқинидаги "Фарҳод" шаҳарчасида кунига 500 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга улкан заводнинг қурилиш ишлари якунланди.

Хитойликлар инвестицияси (3 млн 345 минг доллар) ва "Фарҳод шифер" МЧЖ томонидан ажратилган 14,5 млрд сўм маблағ эвазига қурилган бу заводда Европада тайёрланган ускуналар ўрнатилган.

"Самаркандский вестник" нашри маълумотига кўра, "Фарҳод шифер" МЧЖ раҳбари Илёс Фаттоев корхонада ишлаб чиқариш 2016 йилнинг биринчи чорагида бошланади. Айни вақтда заводда хитойлик мутахассислар жиҳозлаш ва монтаж ишларини олиб боришмоқда.

Бу лойиҳа орқали 300та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Бироз аввалроқ, Ўзбекистонда айни вақтда 8,8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилаётгани, 2020 йилда бу кўрсаткич 2 баробар ортиши ҳақида маълум қилинганди.

Айни вақтда Ўзбекистон бозорида 4та ишлаб чиқарувчи бор: “Оҳангаронцемент”, “Бекободцемент”, “Қизилқумцемент”, “Қувасойцемент”. Улар цементнинг 90 фоизини ишлаб чиқармоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар