Саратовдаги лицейда карате мураббийини ўқувчилардан бирининг отаси отиб ташлади

Жамият 01 Декабрь 2015 3175

Россиянинг Саратов шаҳридаги спортга ихтисослашган лицей тарбияланувчиларидан бирининг отаси карате бўйича мураббийни отиб ўлдирди ва яна 2 кишига тан жароҳати етказди. "Интерфакс" хабарига кўра у айни вақтда қўлга олинган. Вилоят ИИВ маълумотига кўра, жароҳатланганлар орасида лицей ўқувчилари йўқ.

Маълум бўлишича, жиноятчи спорт залига кириб ўқ ота бошлаган. 48 ёшли мураббий воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 2 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага мураббий ва ўқувчининг отаси ўртасидаги аввалдан мавжуд зиддият сабаб бўлган.

Айни вақтда ушбу воқеа бўйича жиноий иш очилган.

Saratovnews хабарига кўра, бу ҳодиса 62 рақамли ўқув муассаси ҳудудида рўй берган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар