Испания чемпионатида ўтган мавсум бўйича энг яхши футболчилар номи маълум қилинди.

Унга кўра "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос энг яхши ҳимоячи бўлди. Мадридликлар футболчиси Хамес Родригес ҳам энг яхши ярим ҳимоячи номига лойиқ кўрилган.

Маълумот учун, Рамос ўтган мавсумда "Реал" билан Ла лиганинг 27 ўйинида майдонга тушган ва 4та гол урган. Колумбиялик ёш истеъдод Хамес Родригесда эса бу борадаги кўрсаткич 29та ўйин, 13та гол ва 12та голли узатмага тенг.

Месси Ла Лигада 2014-2015 йиллар мавсумининг энг яхши футболчиси бўлгани олдинроқ хабар қилинганди.

Шунингдек, Неймар Испания чемпионатининг ўтган мавсумидаги энг яхши лотин америкалик футболчиси деб тан олинди. "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси ўтган мавсумда 33та ўйинда 22та гол урган.

"Валенсия"нинг жазоирлик футболчиси Софьян Фегули эса 33та ўйинда 6та гол урган ҳолда Ла лигада Африканинг энг яхши вакили номига сазовор бўлган.