Тожикистонда валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолияти тақиқланди

Иқтисодиёт 01 Декабрь 2015 4616

Тожикистонда барча валюта айирбошлаш пунктлари ёпилади, айирбошлаш билан боғлиқ барча операцияларни банк хизмат кўрсатиш марказлари, молиявий муассасалар филиаллари ва кредит ташкилотларининг асосий офисларида амалга ошириш талаб қилинади. Бу ҳақда республика миллий банки хабарига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги ёзмоқда.

Айтилишича, бу чоралар “Чет эл валютаси билан валюта операциялари ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 211-рақамли кўрсатма асосида амалга оширилмоқда. Энди айирбошлаш амалиёти фақат кўрсатилган жойларда олиб борилади. Бошқа жойлардаги айирбошлаш ноқонуний ҳисобланиб, жавобгарликка ҳам сотувчи, ҳам сотиб олувчи тортилади.

Кўпроқ янгиликлар