Токио Олимпиада-2020 учун мўлжалланган стадион қурилишига 320 млн доллар йўналтиради

Спорт 01 Декабрь 2015 1338

Япония пойтахти Олимпиада-2020 учун мўлжалланган стадион қурилиши учун 39,5 млрд Япония иена (тахминан 320 млн доллар) ажратади. Бу бутун стадион қурилиши бюджет лойиҳасининг (155 млрд иена (1,2 млрд доллар) 25 фоизини ташкил қилади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур келишув 1 декабрь, сешанба куни Токио губернатори Еити Масудзоэ спорт вазири Хироси Хасэ ва Олимпиада-2020 мусобақасини ўтказиш бўйича масъул вазир Тосиаки Эндо ўртасидаги учрашув пайтида имзоланган.

Ҳозирча Япония ҳукумати Олимпия стадионининг 2020 йилнинг январига қадар қуриб битказилишига кафолат бермаяпти.

Стадион қурилиши учун давлат ғазнасидан 80 млрд иена (635 млн доллар) йўналтирилади. Қолган барча харажатлар спорт лотереяларидан тушган фойда орқали қопланади. 

«Ўйинлардан кейин стадион бюджетдан ажратилган маблағларни қоплаш учун фаол тарзда фойдаланиш керак бўлади», - дея таъкидлаган Масудзоэ.

Олдинроқ япон матбуотида Олимпия стадиони қурилиш якунланганидан кейин келгусидаги фаолиятда харажатларни камайтириш учун хусусийлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Янги қурилажак стадион лойиҳаси Япония Ҳукумати томонидан август ойида бўлиб ўтган мажлисда тасдиқланганди. Аввалига 2,1 млрд доллар дея баҳоланган лойиҳа қиймати кейинчалик 1,2 млрд долларга, стадион сиғими эса 80 мингдан 68 минг ўриндиққача қисқартирилганди.

Токиодаги Олимпия стадиони қурилиши билан боғлиқ можаролар япониялик архитекторлар ва мансабдорларнинг лойиҳа қиймати жуда қимматлиги бўйича норозилик билдирганидан сўнг бошланганди. Арена лойиҳаси келиб ичиши ироқлик бўлган британиялик Заха Хадид томонидан тайёрланганди.

Қурилиш лойиҳаси тасдиқлангач унинг қиймати 1 млрд доллардан камроқ бўлиши кўзда тутилганди. Бироқ бошқа бир қатор зарур қўшимча харажатлар натижасида бу миқдор 2 млрд долларгача ошиши мумкинлиги маълум бўлди. Шундан кейин стадионнинг ҳаракатланувчи том қисми, ўриндиқлар сонини камайиши каби бир қатор лойиҳа қийматини туширишга қаратилган ҳаракатлар ҳам фойда бермаганди.

Шундан сўнг мамлакат бош вазири Шиндзо Абэ маъмурияти стадион қуриладиган ҳудудга ташриф буюрган ва дастлабки лойиҳани бекор қилиб, қурилишнинг янги режасини ишлаб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Токиода Олимпиада ўйинлари 2020 йилнинг 24 июль-9 август кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг барча ўйинларини томоша қилиш учун 7,5 млн дона чипталар сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12023 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 25924 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46169 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47269 Lifestyle
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 840 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1482 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Ўзбекистонга олиб кириладиган бирламчи озиқ товарлари ва ем-хашак нархлари энди арзон бўлади
Туркияда сайёҳлар билан тўла бўлган автобус фалокатга учради 
13:59 1455 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар