Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида Маданият ва санъат кунлари ўтказилди

Ўзбекистон 01 Декабрь 2015 2250

2015 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида Буюк Британия элчихонаси билан ҳамкорликда анъанавий Маданият ва санъат кунлари ўтказилди.

Мазкур тадбирлар доирасида ташкил этилган биринчи тадбир – «Заковат» клубининг турнири Маданият ва Санъат кунларининг кузги мавсумини очиб берди. Тадбирда 14 та ТХВУ ва 5 та бошқа олийгоҳ жамоалари иштирок этди. «Ўзбекистон ва Буюк Британия адабий мероси» ўйин мавзуси сифатида қабул қилинди. Саволларга асос сифатида Алишер Навоий ва Уильям Шекспир ҳаёти ва ижоди олинди. «Дипломат» жамоаси ўзини ҳаммадан яхши кўрсата олди ва натижада биринчи ўринга лойиқ топилди. Иккинчи ўринда «Ноосфера» жамоаси ва учинчи ўринни «Бинго» жамаоси эгаллади.

ТХВУ бутун дунё бўйлаб ўтказилаётган Шекспир вафотининг тўрт юз йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашар экан, иккинчи кун буюк драматург, актёр ва шоирнинг ижодига бағишланди. 27 ноябрь куни университет «Reading Shakespeare» видео-танловининг якунловчи қисмини ўтказилди. Танловда фоторассом Улуғбек Мейликов раҳбарлиги остидаги ТХВУ Мультимедия клуби аъзолари иштирок этдилар.

Ушбу танловда ҳакамлар хайъати сифатида театр ва кино актрисаси, Лондон ва Токиода Шекспир асарлари ролларининг ижрочиси Алис Аллан (Alice Allan); кинорежиссер ва сценарийчи, халқаро кинофестиваллар лауреати Мансур Абдухаликов; киношунос, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Санъатшунослик институти катта илмий ходими Нигора Каримовалар қатнашди.

Биринчи ўрин ва «Кэнон» фирмасининг фотокамераси Парвиз Абдусамадовнинг №11 рақамли Сонет» видеолавҳаси учун берилди. Иккинчи ўрин ва хард-диск Сардор Салямовнинг «Ромео ва Джульетта» видеолавҳасига берилди. Учинчи ўрин эгаси сифатида эса Отабек Жураевнинг комедия унсурлари билан ишланган «Агарда…» номли видеолавҳаси тан олинди.

28 ноябрь куни иккита тадбир: Ўзбекистон рассомлари кўргазмаси ва «Нима? Қачон? Қаерда?» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. «Нима? Қачон? Қаерда?» ўйинида университетнинг ўзидан ва шу билан бирга бошқа олийгоҳлар, академик лицейлардан жамоалар иштирок этдилар. Биринчи ўринни 4 та олийгоҳдан иборат «Мистерия» терма жамоаси эгаллади. Иккинчи ўринга эса И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг «Есть контакт» жамоаси лойиқ топилди ва учинчи ўрин эса «Bud light» (МДУ ва Интерхаус терма жамоаси) жамоасига насиб қилди.

Кўргазма давомида университетга меҳмон сифатида халқ рассомлари, Ўзбекистон Бадиий академияси ва ТХВУ «Art» Клуб аъзолари ташриф буюришади. Акмаль Нуридинов (ЎзР халқ рассоми, Бадиий академия раиси), Муҳаммадиёр Тошмурадов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби) каби ва бошқа ижодкор шахслар ўз маҳоратларининг сир-асрорлари ҳақида талабалар ва университет меҳмонлари билан ўртоқлашдилар. Нурилло Худаймуродовнинг маҳорати эвазига томошабинларнинг кўз ўнгида мўйқаламдан ишланган манзара яратилди. Минятурачи Баходир Ходжиметов ўз ўқувчилари билан биргаликда турли хил ёғоч қутичалар, металл буюмлар ва мусиқа асбобларига миниятюралар туширишни тушунтириб ва кўрсатиб бердилар. Назир Абдуқодиров, Нилуфар Султанова ва Юлия Ераскина каби керамикачилар кулолчилик чархида ишлаш, лойдан шаклчалар ясашни кўрсатиб, бадиий сопол буюмларни яратиш технологияси ҳақида гапириб бердилар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар