Тошкентда талончилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жамият 01 Декабрь 2015 3732

Тошкент шаҳрида талончилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Яшнобод туман прокуратураси терговчиси Ҳусейн Насировнинг берган маълумотларига қараганда, 5 кишидан иборат гуруҳнинг барча аъзолари муқаддам судланган бўлиб, улар турли хонадонларни кузатиб юришган ва у ерга ўғриликка тушишган. Бунда уй эгаларига нисбатан зўравонлик ишлатиб, ҳаётларига хавф солишган.

Гуруҳ раҳбари, 1970 йили Тошкент вилоятида туғилган Асилбек Валиев 1995 йилда судланиб, бир йилдан сўнг амнистия асосида қамоқдан чиққан. Шундан сўнг у ўз атрофига Нурмат Сиддиқов (1963), Садир Тошматов (1972), Абдумўмин Пардаев (1960) ва Анвар Отахоновни (1959) тўплаб, жиноий гуруҳ тузган.

Биринчи сафар гуруҳ Юқоричирчиқ тумани Бордонкўл ҚФЙда яшовчи Н. Раҳимов хонадонига бостириб кириб, 20 млн сўмлик буюмлар ва нақд пулларни олиб чиқиб кетишган.
Орадан бир муддат ўтиб, гуруҳ Яшнобод тумани Мўйноқ кўчасида жойлашган корхоналардан бирига кириб, у ердан сейфдаги 4 млн, қоплар ичидаги 50 млн сўм пулни ўғирлаб кетишган.
Жиноий гуруҳ аъзоларига тегишлича жазо чоралари кўрилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар