Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия транспорт консорциумини яратади

Жаҳон 01 Декабрь 2015 1674

Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузиянинг йирик логистик операторлари вакиллари Истанбулда ўтган учрашувда Хитойдан Европага юк ташиш мақсадида халқаро консорциум яратиш ҳақидаги келишувга эришди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Истанбулда ўтказилган “Хитой-Туркия-Европа” Транскаспий транспорт йўналиши имкониятларининг тақдимотига бағишланган тадбир доирасида келишув имзоланди. Тадбир, ўз навбатида, Logitrans халқаро транспорт-логистика кўргазмаси доирасида ўтказилди.

Хитойнинг Mishgeng Logistics компанияси билан консорциум тузишга ҳозирлигини "КТЖ экспресс" ("Қозоғистон темир йўллари"га қарашли), "Озарбайжон Каспий денгиз пароходчилиги" ЁАЖ ва "Караван логистикс" (Озарбайжон), шунингдек, Trans Caucasus Terminals ("Грузия темир йўллари"га қарашли) компаниялари билдирди. Туркия консорциумни уйғунлашган аъзо сифатида иштирок этади.

Кўпроқ янгиликлар