Тюнингчилар Chevrolet Corvette машинасини немис полицияси машинасига айлантиришди

Технология 01 Декабрь 2015 2698

Германиянинг TIKT Performance фирмаси Германия транспорт вазирлиги ва маҳаллий автомобиль тюнингчилари буюртмасига кўра ягона нусхада Chevrolet Corvette полиция купесини яратди. Машина Эссендаги тюнинг-шоуда намойиш қилинди.

Автомобиль “хавфсиз тюнингни” тарғиб қилувчи “TUNE IT! SAFE!” ижтимоий тадбири доирасида яратилди. Лойиҳанинг расмий сайтида тушунтирилишича, бу тадбирда автомобилни хавфсизликка футур етказмаган ҳолда, яъни профессионал эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда тюнинг қилиш” назарда тутилмоқда.

Ателье “Корвет”га карбонли аэродинамик олд сплиттер, ғилдирак аркаларига накладкалар, ён “юбкалар”, орқа диффузор ва 20 дюймли ғилдирак дисклари ўрнатди. Бундан ташқари, салонда полиция рацияси ҳам пайдо бўлди.

Двигатель ўзгаришсиз қолдирилди. Капот остида 6,2 литрли, 466 от кучига эриша олувчи 8 цилиндрли двигатель жойлашган. У 7 поғонали “механик” узатмалар қутиси билан биргаликда Corvette’ни 0 дан 100 км/соат тезликкача 3,8 сонияда эриштиради.

7-авлоддаги Chevrolet Corvette – Stingray 2013 йилда илк бор намойиш қилинган. Кейинроқ унинг қувватлироқ Z06 ва трек модификацияси C7.R намойиш қилинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар