Washington Post: АҚШ Украинага етказган қурол “темир-тақа”дан иборат

Жаҳон 01 Декабрь 2015 6359

АҚШ томонидан Украинага етказилган қурол-яроғнинг бир қисми мутлақо ишга яроқсиз бўлиб, “темир-тақа”дан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Washington Post нашри ёзмоқда.

Хусусан, Украина махсус қисмларига 1980-1990 йилларда чиқарилган 100 дона Hummer йўлтанламаслари етказилган бўлиб, уларнинг зирҳли ҳимояси йўқ, ойна ва эшиклари эса пластикдан ясалган. Бир неча км масофа босгандан сўнг машиналарнинг қопқоқлари ишдан чиқиб, четга қўйиб қўйилди.

Бундайларни алмаштириш учун ҳар бир машинага минг доллар ажратиш лозим, бу пулга эса Украинада эски йўлтанламас харид қилса бўлади.
Бундан ташқари, Пентагон Киевга 2000 йилларда АҚШ армиясида истеъмолдан чиқарилган 120 дона зирҳли нимчалар етказиб берган.
Нашрда таъкидланишича, бундай қурол-яроғ аскарларнинг руҳиятини тушириб юборган.

Кўпроқ янгиликлар