WhatsApp мессенжери ўзининг рақобатчи сервиси Telegram иловасидан келган гиперҳаволаларни блоклашни бошлади. Бу ҳақда The Verge нашри хабар тарқатди.

Мазкур янгиликни Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам Twitter микроблогида қолдирган изоҳида тасдиқлаб ўтган ва мессенжерни цензурада айблаган.

Манбага кўра, кўрсатилган манзил оддий текст кўринишида чиқади ва уни кўчириб олиб бўлмайди. Мазкур янгилик илованинг Android талқинидаги 30 ноябрдан бошлаб киритилган янгиланишда ўрнатилган. Дуровнинг ҳисоб-китобларига кўра, Android- фойдаланувчиларининг 80 фоизни Telegram мессенжеридан фойдаланади.

Ҳозирда янги апдейт қилинмаган иловаларда ҳаволалар ишлашда давом этмоқда.

Bloomberg агентлиги берган маълумотга кўра, дунёдаги энг оммабоп мессенжер Хитой интернет-гиганти Tencent сервисига тегишли. Ҳозирда бу хизматдан ойига 843 миллион одам фойдаланмоқда. Иккинчи ўринда Facebook томонидан 18 миллиард доллар эвазига сотиб олинган WhatsApp илова дастури бормоқда сервиснинг ойлик фойдаланувчилари сони 800 миллион кишини ташкил қилади. Учинчи ўринда — американинг Messenger тармоғи. Унинг ойлик фойдаланувчилари сони 700 миллионни ташкил қилади.

Юқорида эслаб ўтилган Tencent сервиси эгалик қилувчи WeChat иловаси ойлик 600 миллион фойдаланувчилари билан тўртинчи ўринда қайд қилинган. Ундан кейинги ўринларда Viber (249 млн), Line (211 млн) ва Snapchat (100 млн) тармоқлари бормоқда. Telegram`нинг фаол юзрелари сони эса тахминан 60 миллион кишини ташкил қилади.