"Реал" жамоасининг колумбиялик ёш ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг ўзига кўрсатаётган муомиласидан норози эканлигини билдирди. Бу ҳақда Sport интернет нашри хабар тарқатган.

Колумбиялик футболчининг фикрига кўра, ушбу мураббий унга жуда кам ўйин вақти ажратмоқда. Родригес Ла лиганинг 13-турида "Эйбар"га қарши сафар учрашувида 65 дақиқада алмаштирилди ва шу ҳаракат футболчининг кескин норозилигига сабаб бўлган.

Ўйиндан сўнг, кийим алмаштириш хонасида Родригес ўзининг норозиликларини кескин ва очиқ баён этган.

Қайд этиш керакки, Бенитес Хамесни 12-турида "Барселона"га қарши ўйинда ҳам майдондан барвақт олинганди.