Япониялик олимлар ўта тез лазерлардан том маънода қўллар билан тегиш ва тегиш билан уларнинг хатти-ҳаракатлари ёки компьютер ишини бошқариш учун фойдаланиш мумкин бўлган голографик тасвирлар яратишни ўрганиб олдилар. Бу ҳақда Корнелло университетининг электрон кутубхонасида жойлаштирилган мақолада айтилмоқда.

“Биз тасвир ёки видеокадрларга тега олмаймиз ва ҳаттоки сиз уни проекцион экранга чиқарсангиз ҳам, улар билан ўзаро таъсирлаша олмайсиз. Ва шунинг учун агар, мисол учун, уч ўлчамли тасвирни чиқара олсак ва уларга тегишни йўлга қўя олсак, унда аслида йўқ нарсанинг столда тургани иллюзиясини яратишимиз мумкин”, деб айтди Цукуба (Япония) университети олими Ёити Отиай.

Отиай ва унинг ҳамкасблари бу орзуни ҳақиқатга айлантира олдилар ҳамда уч ўлчамли голограммаларни импульси одам бармоқлари ва тасвирни босувчи ёки ушловчи бошқа буюмларга жавоб бера оладиган ўта тез фемтосониялик лазерлар ёрдамида ҳавода яратишни ўрганиб олдилар.

Унинг яратувчилари “парилар олови” деб номлаган бу келажак технологияси қисқа, бироқ кучли лазер чақноқлари голограмма ҳосил бўлувчи жойда плазманинг кичик булутчаларини ҳосил қилади ва ёт жисмлар – бармоқлар ёки буюмлар билан ўзаро таъсирлашувни унинг шакли ўзгариши бўйича кузатиш мумкин.

Лазернинг қисқа импульслари бундай тегишларни бармоқлар учун хавфсиз қилади, бироқ япониялик физик тасвирни шу тарзда одам кўзи олдида чиқармасликни маслаҳат беради. Бу жараёнда битта камчилик плазмани ҳосил қилишда пайдо бўлувчи сезиларли шовқин ҳисобланади.

Олимларнинг фикрича, улар яратган технология турли мақсадларда – ҳаво дисплейлари яратиш, маълумотни қўлга ва тананинг бошқа аъзоларига чиқариш, театр ва концерт заллари саҳналарида декорацияларни яратиш, тиббий визуаллаштириш ва маълум жарроҳлик асбоблар билан билвосита манипуляция қилишда фойдаланиш мумкин.

Бу технологиядан фойдаланишнинг мураккаброқ вариантлари сифатида стол ва бошқа исталган нарса устига чиқарилувчи виртуал клавиатура, шунингдек, Ернинг бошқа нуқтасидаги суҳбатдошини ушлаб кўриш имконини берувчи “4 ўлчамли” чат тизимини яратишни келтириш мумкин.