Тошкент шаҳар Яшнобод туман ДСИ томонидан ўтказилган текширув натижасида 1977 йилда туғилган Шоёқуб Ҳайдаров бошчилигидаги МЧЖлардан бирида амалга оширилган ғайриқонуний ишлар фош этилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, раҳбар 1984 йили туғилган Аҳмаджон Ибрагимов билан бирлашиб, бир қатор ноқонуний молиявий операцияларни амалга оширган. Булар сирасига маҳсулотни нақд пулга сотиб олиш, даромадлар ва солиқ тўловлари ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш, кредитга олинган пуллар билан спекуляция қилиш сингарилар киради.

Юқорида тилга олинган шахсларнинг давлат манфаатларига етказган зарари 400 млн сўмни ташкил қилди.
Суд томонидан жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти фактлари тўлиқ исботлаб берилди, деб таъкидланади хабарномада.