Ёшларда ахборот маданиятини ўстиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон 01 Декабрь 2015 979

Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида "Давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ёшларда ахборот маданиятини ўстириш ва уларни ғоявий-мафкуравий тажовузлардан ҳимоялаш механизмларини такомиллаштиришга доир устувор вазифалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда ОАВ ходимлари ва раҳбарлари, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вакиллари, ЎзМУ профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди. Турли глобаллашув жараёнлар таъсиридан ёшларни ҳимоялаш механизмларини шакллантириш, уларнинг ахборот олиш маданиятини оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклигини таъминлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, медиа ва ахборот саводхонлиги тушунчасининг мазмунини ахборотни танлаш, баҳолаш, қайта ишлаш, уни узатиш ҳамда масс-медиани қабул қилиш ва унинг фаолиятини баҳолаш бўйича кўникма ва малакалар мажмуи ташкил этади. Ёшларнинг масс-медиа ва ахборот саводхонлигини ошириш ишлари републикамиздаги барча ўқув юртлари қошидаги ахборот ресурс марказларида, турли йўналиш ва даражадаги кутубхоналарда, маънавият ва маърифат марказларида, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг турли форум ва тадбирлари миқёсида амалга оширилмоқда. Шунингдек, соҳа мутахасислари ва экспертлари иштирокида оммавий баҳс-мунозаралар ва семинарлар ёшларнинг ахборот маданиятини оширишнинг самарали шакл ва усулларидандир.
Миржаҳон ЮСУПОВ, ЎзДЖТУ талабаси

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар