2015-2017 йилларда «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти Ўзбекистондаги энг йирик гидро электр станцияси – Фарҳод ГЭСни модернизация қилади. «Экономическое обозрение» журналининг ёзишича, натижада ГЭС қуввати 114 мвт дан 127 мвтгача узайтирилади.

Мазкур лойиҳанинг қиймати 131 млн долларни ташкил қилиб, у 2016-2020 йилларда гидро энергетика соҳасини ривожлантириш Дастурига киритилган.

Фарҳод ГЭСнинг модернизация қилиш энергетика компаниясининг ўз маблағлари (65,3 млн доллар) ва Ислом тараққиёти банкининг кредитлари (65,7 млн доллар) эвазига амалга оширилади.

Модернизация ишлари якунлангач, Фарҳод ГЭС ўртача эелектр энергия ишлаб чиқариш қуввати 557,6 млн кВт/соатга етиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистонда Фарҳод ГЭСининг қурилиш ишлари 1943 йилда бошланган. ГЭС 1953 йилда тўртта агрегатда умумий қуввати 126 минг кВт ҳолатида фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон энергетика тарихида Фарҳод ГЭС умумхалқ ҳашари асосида қурилган объект сифатида алоҳида қайд қилинади. Унинг ишлаб чиқариш қуввати «Ўзбекэнерго»нинг деярли ярим қувватига тенг.