500 минг нафарга яқин суриялик қочқин Туркиядан ЕИга кўчирилади

Жаҳон 02 Декабрь 2015 1642

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Еврокенгаш ва Туркия 500 минг нафарга яқин суриялик қочқин Туркия ҳудудидан ЕИ давлатларига кўчирилиши бўйича битимни имзолашини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Орбаннинг ойдинлик киритишича, бундай келишув ҳақида жорий ҳафтада эълон қилинади.
Шунингдек, у муҳожирлар инқирози ва террористик таҳдидларнинг ортгани хавфсизлик чоралари ва чегара назоратини кучайтиришни тақозо этаётгани қайд этиб ўтди. Бош вазирнинг қўшимча қилишича, ероҳудуддаги яқинда кузатилган инқироз – пул-молия сиёсатини ҳам қайтадан кўриб чиқишга имкон туғдиради.

Бундан аввалроқ эса Венгрия бош вазири Виктор Орбан миграцион муаммони ҳал этиш учун ЕИнинг асосий қонунларига ўзгартишлар киритиш лозимлигини маълум қилгани ҳақида хабар тарқатилганди.

Кўпроқ янгиликлар