Андижон вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Асака туманида яшовчи 33 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан бир килограммдан зиёдроқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.