Анталия курорти Россия санкцияси сабаб ҳар йили 6 млрд доллар йўқотади

Жаҳон 02 Декабрь 2015 3050

Россиянинг Туркияга киритган иқтисодий санкцияси сабаб энг кўп Анталия курорти жабр кўради. У ҳар йили 6 млрд доллар миқдорида зарар кўради. Бу ҳақда шаҳар собиқ мэри Мустафо Оқойдин маълумотига асосланиб, “Анталия сегодня” хабар бермоқда.

Оқойдиннинг фикрича, вазият янада мураккаблашиб кетмаслиги учун иложи борича тезроқ Туркия-Россия муносабатларини тартибга солиш керак.

“Анталия Россия киритган иқтисодий санкциялар сабаб йилиги 6,5 млрд доллар йўқотади. Пулларнинг 6 млрд доллари сайёҳлик оқимидан, қолган ярим миллиарди эса қишлоқ хўжалигидан келади”, — дейилади манбада.

Кўпроқ янгиликлар