Сурия президенти Башар Асад Česká televize`га берган интерьвюсида Россиянинг Су-24 самолёти Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған минтақада Россия келтириб чиқарган кучлар мувозанатининг бузилганидан қўрққани учун уриб туширилганини маълум қилди.

Асаднинг фикрича, Эрдўған “қаттиқ ҳаяжонланмоқда”.
Бундан ташқари, Сурия президенти мазкур ҳодиса Россиянинг Суриядаги терроризмга қарши курашига таъсир кўрсатмаслигини қайд этиб ўтди.

Бундан аввалроқ эса Башар Асад айрим ғарб мамлакатлари, шунингдек, Туркия, Саудия Арабистони ва Қатарни террористларга қурол-яроғларни етказиб бераётганликда айблаган эди.