Асқар Толибжонов Молдова билан ўртоқлик учрашуви ҳақидаги хабар асоссиз эканлигини айтди

Спорт 02 Декабрь 2015 3744

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар тарқатган.

У терма жамоанинг Молдова билан ўртоқлик учрашуви ҳақидаги маълумот асоссиз эканини айтган.

"Бу маълумот асоссиз. Қаердан олдинглар билмадим. Молдавия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтиш борасида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ. Лекин келаси йили кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини албатта ўтказамиз ва буни дастуримизга киритганмиз", дейди Толибжонов мухбирнинг миллий терма жамоа 2016 йили дастлабки ўртоқлик учрашувини Молдовага қарши ўтказиши ҳақида аниқлик киритишини сўраб берган саволига.

У шунингдек терма жамоа ўйинлари нега янги "Бунёдкор" стадионида эмас, "Пахтакор" стадионида ўтказилганига ҳам изоҳ берган.

"Тўғри, жорий йилда ЖЧ-2018 саралаши босқичидаги иккита учрашувни "Пахтакор" стадионида ўтказдик. Майдоннинг ҳолатига қараб шундай қарорга келдик. Албатта, келаси йили майдоннинг ҳолати яхши бўлса, ўйинларни "Бунёдкор" стадионида ҳам ўтказамиз", - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ расмий сайти 25 ноябрь куни Молдова ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Кеча Молдова ФФ вице-президенти Ион Тестемицану Ўзбекистон билан келишув бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистон ФФ матбуот хизмати раҳбари Санжар Ризаев эса Молдова-Ўзбекистон ўйинини авторизация қилиши учун ЎФФ ФИФАга ҳам хабар берганини билдирган.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар