Башар Асад баъзи ғарб ва араб давлатларини террорчиларга шериклик қилишда айблади

Жаҳон 02 Декабрь 2015 6044

2011 йилдан бери фуқаролик уруши кетаётган Суриянинг президенти Башар Асад баъзи ғарб давлатлари, Туркия, Саудия Арабистони ва Қатарни террорчиларга қурол-аслаҳа ва турли анжомлар етказиб беришда айблади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Агар сиз ҳақиқатан террорчилар билан курашишни ва уларни ютишни истасангиз, унда уларга Саудия Арабистони ва Қатар кўмагида асосан Туркия орқали қурол-аслаҳа, пуллар ва ёлланма жангарилар етказиб берилишининг олдини олишингиз керак”, деб айтди Асад Чехия телевидениесига берган интервьюсида.

Асаднинг айтишича, бу террорчиларга қарши курашдаги биринчи қадам бўлади.

“Акс ҳолда сиз улар билан курашаверасиз, улар бўлса турли, авваламбор минтақадаги давлатлардан Ғарбнинг, аниқроғи улардан баъзиларининг кўмаги ёки кўзини юмиши ёрдамида чекланмаган миқдорда қурол-аслаҳа, зарурий анжомлар, пуллар олаверадилар”, деб айтди Асад.

Асад навбатдаги марта Россия Сурия қўшинларини қўллаб-қувватловчи ҳарбий операцияни бошлагандан кейингина унинг давлатида вазият яхшилана бошлагани ҳақидаги фикрни айтди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар