Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема «Лион» яримҳимоячиси Матьё Вальбуэнанинг шантаж қилиниши билан боғлиқ вазиятга ўзининг аралашуви борасида тўхтала туриб, бундан афсусда эканини таъкидлаб ўтди.

«Вальбуэна — яқин дўстларимдан бири. Биз Франция терма жамоаси йиғинларида тез-тез кўришиб турамиз. Ҳазиллашамиз, кулишамиз. Франция терма жамоасидан ташқарида бўлган ҳолатларда кўриша олмаймиз. Мен Мадридда яшайман. Уни фақат терма жамоада кўришим мумкин».

«Карим Зенати (Вальбуэнани шантаж қилишда иштирок этганлардан яна бири) — болаликдан буён дўстим. У билан худди ака-укалардек бўлиб кетганмиз».

«Мен мазкур воқеалардан жуда ҳам афсусдаман. Шантаж бу жиддий айблов. Мен қамоқда бўлиб турганида Карим Зенатига ёрдам беришга урингандим. У билан телефонда гаплашганимизда мени атрофимда бўлаётган муаммолардан хабари йўқлиги учун анча кулиб гаплашгандик», — дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Le Monde.