Швецияда бир дона мобиль телефони ишлаб чиқаришда қанча чиқинди чиқиши ўрганиб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 86 кг миқдорида чиқинди чиқар экан.

"Телефонда турли металлар, пластмассалар ва бошқа материаллар мавжуд. Чиқиндиларнинг аксарияти металлардан ажралади", — деб СВТ телеканалига интервью берди атроф-муҳит Институти тадқиқот гуруҳи раҳбари Оса Стенмарк.

Олимлар турли электрон ва электр қурилмалари устида ҳам тадқиқот олиб боришди. Қувватлантирувчи қурилмалардан чиққан чиқиндилар атроф-муҳитга жиддий зарар келтирувчи маҳсулот деб топилди.

Тадқиқот муаллифлари, шунингдек, бошқа маҳсулотлар устида ҳам тадқиқ ишлари олиб боришди: 1 кг товуқ гўштидан – 860 г чиқинди, 1 кг мол гўштидан - 4 кг, 1 л сутдан - 97 г, бир дона электродрелдан - 51 кг, пахта шимдан - 25 кг, чарм пойабзалдан - 12 кг, бир дона газетадан - 25 г чиқинди чиқар экан. Бу борада рекорд даражани ноутбук қайд этди — 1200 кг.