Лондоннинг "Челси" жамоаси бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар билан шартномасини 84,2 млн фунт эвазига бекор қилиши мумкинлигини билдирган. Бу ҳақда fichajes.net хабар тарқатган.

Бироз олдинроқ, ушбу футболчига "Реал" жамоасидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Лондонликларнинг футболчи билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Жорий мавсумда Азар "Челси" билан 21 учрашувда иштирок этди ва атиги битта гол уриб, 2та голли узатма амалга оширди.