Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, расмий Анқара Россиянинг ҳаракатларига қарши жавоб амалга ошира олади. Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлигида маълум қилинган.

"Агар Россия ўзининг реакцияларини шу тарзда намоён қилишни давом эттирса, биз зарур чораларни кўришимизга тўғри келади", дейди Эрдўған.

Бироз олдинроқ, Эрдўған Анқаранинг ИШИДдан нефть сотиб олаётгани ҳақидаги маълумот тасдиқланса, истеъфога чиқишини маълум қилганди. У "Туркияга туҳмат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини" қўшимча қилган.

Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлигида Туркия президенти оиласининг ИШИДдан нефть сотиб олаётганини исботловчи далиллар борлиги айтилган.