Эрдўған Россиянинг ҳиссиётли ҳаракатларига ақл билан жавоб қайтарилишини маълум қилди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 6993

Туркия Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ ҳолда кескин реакциялар кўрсатаётганига жавобан ҳиссиёт билан ёндошмайди. Бу ҳақда Ғарб матбуоти Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга асосланиб, хабар тарқатган.

"Биз Россиянинг ҳиссиётли ҳаракатларига қарши ақл билан иш тутамиз", деган у.

Унинг таъкидлашича, расмий Анқара Туркиядан келиб чиқиши россиялик бўлганларни чиқариб юборишни режалаштирмаган.

Туркия раҳбарининг қайд этишича, ўз мамлакати Россияни стратегик ҳамкор сифатида билса ҳам, бу давлат туркиялик тадбиркорларга нисбатан тақиқлар қўллади.

"Биз тилда иш қилмаймиз", деган Эрдўған.

Туркия ва Россия муносабатлари 24 ноябрь куни русларнинг Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёти Туркия-Сурия чегараси ҳудудида уриб туширилганидан сўнг ёмонлашди. Туркия бу самолётни ўз ҳаво кенгликларини бузиб ўтгани учун уриб туширганини маълум қилган. Россия томони эса бу айбловни тан олмаган.

Шундан сўнг, Россия президенти буни "орқадан қилинган ҳужум" сифатида баҳолаган.

Владимир Путин 28 ноябрь куни Туркияга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар