Япониянинг Procyon зонди Ер ва Ойнинг ноёб кадрини туширишга муваффақ бўлди. Унда сайёра ва унинг табиий йўлдоши 8 млн км наридан қайд қилинган.

Ер ва Ой ўртасидаги масофа ўртача 384400 км ни ташкил қилиши айтилади. Бу ҳудудга Меркурий, Венера, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун бемалол сиғиши мумкин.

Procyon космик аппарати “Хаябуса-2” сайёралараро станцияси томонидан 2014 йили учирилган. Даставвал зонд 2016 йили 2000 DP107 астероидига яқинлашиши лозим эди, аммо кейин бу ғоядан ион двигатели ишлашидаги бузилишдан сўнг воз кечилди.