Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда 3 кун машғулот ўтказгач, бугун, 2 декабрда Беларусь давлатига учиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФФ матбуот хизмати хабар берган.

У ерда Беларусь терма жамоаси билан 2-3 декабрь кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 4 декабрда терма жамоа Минскдан Москва орқали Доҳага учади. 5-10 декабрь кунлари Қатарда йиғин ва Қатар термаси билан иккита назорат учрашуви ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келаси йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда.

Беларусь ва Қатарга борадиган делегация таркиби қуйидагича.

Мураббий: Хосе Мария Мендез
Менежер: Рустам Толибжонов
Мураббий: Баҳодир Аҳмедов
Таржимон: Нодир Юсуфжонов
Шифокор: Суннатулло Йўлчиев
Футзалчилар: Рустам Умаров, Клим Тюгаев, Дилшод Ирсалиев, Жавлон Аноров, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Константин Свиридов, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.