Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг айтишича, Сурия мухолифати Башар Асад қўшинлари билан ИШИДга қарши биргаликда кураш олиб бориши керак, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Штайнмайернинг таъкидлашича, ИШИД билан самарали курашиш учун мухолифат билан Асад билан ярашиши имкониятини муҳокама қилиш зарур. Ўз навбатида, Сурия президенти ҳам муаммонинг ҳал қилинишида иштирок этиш истаги борлигини исботлаши керак.

Қайд этилишича, Суриядаги амалдаги тузум ва Асаднинг келажаги ҳақидаги масала ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ Германия ҳукумати ИШИДга қарши Сурияда мамлакат қуролли кучларининг иштирок этишини маъқуллаганди.

Сўровнома натижаларига кўра, 71 фоиз немислар жангарилар билан курашишга киришилгандан кейин терактлар бўлиши хавфидан хавотирланишмоқда.