Греция мудофаа вазири: Россия самолёти Сурия устида уриб туширилди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 7758

Россиянинг Су-24 бомбаловчи самолёти Туркия томонидан Сурия осмонида бўлганида уриб туширилган, акс ҳолда НАТО ўз йўриқномасининг 5-моддасини ишга солар эди. Бу ҳақда Греция мудофаа вазири Панос Камменос Mega телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бу факт Туркия томонидан тан олинади, агар бундай бўлмаганида, у НАТОдан йўриқномасининг 5-моддасидан фойдаланишни сўрар эди”, - деди Камменос.
Унинг сўзларига қараганда, Су-24 атайлаб уриб туширилганми ёки тасодифанми – бу ҳақда ишонч билан гапиришга журъат қила олмайди.
“Самолётни уриб тушириш ҳақидаги қарорни жойлардаги қўмондонлик қабул қилади”, - тушунтирди у.

Кўпроқ янгиликлар