Instagram йилга якун ясади

Маданият 02 Декабрь 2015 3807

Instagram ижтимоий тармоғи ўтаётган йилга якун ясади. Ижтимоий тармоқ шу муносабат билан тузган ҳисоботида энг машҳур фотосуратлар, шаҳарлар, диққатга сазовор жойлар, хэштег ва эмодзиларни келтирди.

Instagram’да энг кўп лайклар олган сурат Ким Кардашьяннинг синглиси Кендалл Женнер сурати бўлди. Ушбу сурат 3,2 млн дан кўпроқ “юракча” олди. Шунингдек, энг машҳур суратлар бешталигига Тейлор Свифтнинг аккаунтидан иккита сурат ҳам кирди.

Энг машҳур шаҳар Нью-Йорк бўлди, Москва Париж ва Лондондан кейин 4-ўринни эгаллади. Диққатга сазовор жойлар орасида Эйфел минораси, Лувр ва Қизил майдон етакчилик қилди, 10-ўринни Санъатлар боғи Музеон эгаллади.

2015 йилда жаҳонда энг оммавий хэштег #love, Россияда #москва бўлди. Эмодзилар орасида “юракча” етакчи бўлди.

Instagram, шунингдек, бу йил киритган муҳим функциялар ҳақида ҳисобот берди. Хизмат март ойида фотоколлажлар яратиш имконини берувчи Layout дастурини ишга туширди. Ижтимоий тармоқ ёзда қидирувни яхшилади ва унда суратларни ҳам портрет, ҳам альбом кўринишида бериш имкони пайдо бўлди. Сентябрда ижтимоий тармоқ бутун дунё бўйлаб барча компаниялар учун реклама платформасини ишга туширди. Шу ойда Instagram’нинг фойдаланувчилари сони 400 млн дан ошиб кетди. Ижтимоий тармоқ октябрда ўзининг 5 йиллик юбилейини нишонлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар