Испанияда ЭТАнинг икки аъзоси 1991 йилдаги теракт учун деярли 300 йиллик қамоқ жазосига тортилди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 1479

Испания суди басклар террорчилик ташкилоти ЭТАнинг икки нафар аъзосини 1991 йилда амалга оширган теракт учун 296 йилдан қамоқ жазосига тортди. Бу ҳақда Испания миллий суд ҳайъати хабарида маълум қилинди.

Унинг маълумотларига кўра, 1991 йил 12 июнда Исьер Альберди Уранга ва Хуан Хесус Нарваэс Гоньи Толедо шаҳридан Мадридга бомба солинган жўнатмани жўнатишган. Портловчи қурилмани хавфсизлантириш пайтида икки киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши яраланган. Шу сабабли суд Альберди Урангу ва Нарваэса Гоньига ушбу иш бўйича судланган яна бир судланувчи билан бирга ҳалок бўлганлар оилаларига 350 минг евро товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди.

Жиноятчилар 22 йил яшириниб юришган. 2014 йил февралида улар Мексикада ушланган. Альберди Уранга Пуэрто-Вальярта курорт шаҳрида массажчи бўлиб, Нарваэс Гоньи эса йога бўйича инструктор бўлиб ишлаган.

ЭТА ташкилоти (“Басклар давлати ва озодлик”) Испаниянинг шимоли ва Франциянинг жануби-ғарбидаги ерларни ўз ичига олувчи басклар ҳудудининг мустақиллиги учун курашади. Ташкилот 1959 йилда ташкил этилган. У ўзининг 50 йиллик фаолияти давомида уюштирган терактлар оқибатида 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ташкилот қўпорувчилик ҳаракатини тўхтатганини эълон қилганига қарамасдан, Испания ва Франция ҳуқуқ-тартибот муассасалари гуруҳнинг аъзоларини тақиб қилишни давом эттириб келадилар.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар