Жанубий Кореянинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи Sambo Motors компанияси Германиянинг Carlsson тюнинг-ательесини харид қилди. Келишув 4 декабрь куни тўлалигича ёпилади. Фирманинг нархи ошкор этилмаяпти.
Ателье унинг банкротлиги эълон қилингани ва мулки ким ошди савдосига қўйилганидан сўнг компанияни бошқариб келган танлов бошқарувчиси Роберт Шибе томонидан сотилди.
Carlsson — Mercedes-Benz автомобилларига ихтисослашган иккинчи мустақил тюнер бўлиб, у Саарбрюккен шаҳри судига банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги аризани 28 апрель куни топширди. Фирма вакилларининг сўзларига кўра, ликвидлик муаммоларини кредиторлар ўртасида келишмовчиликларни юзага келтирди, хитойлик асосий акциядор эса ательега молиявий кўмак кўрсатишни тўхтатган.
Танлов бошқарувчиси Carlsson ишини сотув якунланмагунига қадар давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди, лекин персонал ҳажмини қисқартирмади, шунингдек, компания ҳамкорлари ёрдамида Mercedes-Benz C-Class базасидаги тюнинг-лойиҳани Франкфуртдаги моторшоуда реализация қилди.
Carlsson мулки сотувга қўйилгач, ательени харид қилишга 250 фирма қизиқиш билдирди. Улардан 4таси танлаб олинди, 19 ноябрда эса Sambo Motors ғолиб бўлди.