Lamborghini компаниясининг биринчи йўлтанламаси – Urus – 8 цилиндрли 4 л ли твин-турбо двигателга эга бўлади. Бу ахборотни Autocar нашрига марканинг раҳбари Стефан Винкельманн, шунингдек, тадқиқотлар ва янги ишланмалар бўлими бошлиғи Маурицио Режианилар беришди.

“Максимал даражада самарадор тезлашиш ва тиғиз вазиятдан тез чиқиш имкониятига эга бўлиш учун сизга тезкорлик талаб қилинади. Биз спорт йўлтанламаси учун энг яхши танлов турболанган двигатель бўлади, деган қарорга келдик. У енгил ва кучли бўлиши лозим”, – деди Режиани.

Муҳандиснинг қўшимча қилишича, айни пайтда йўлтанламас трекда синовдан ўтказилган, сифатсиз йўллардаги тестлар эса модель устида кейинги баҳорда ўтказилади.

Lamborghini раҳбари берган маълумотга кўра, 8 цилиндрли агрегат мутлақо янги ишланма бўлиб, Volkswagen концернининг бошқа бирор брендида қўлланмайди.

Urus иккинчи авлод Audi Q7 ва Bentley Bentayga билан бир платформада қурилади. Bentley Bentayga 608 от кучига эга 6 л ли твин-турбо двигатель ва 8 поғонаси автоматом қути билан таъминланган. Йўлтанламас 100 км/соат тезликка 4.1 секундда чиқади. Максимал тезлик — 301 км/соат.

Серияли Lamborghini Urus 2018 йили Женевадаги моторшоуда тақдим этилади. Моделнинг асосий бозорларига Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Яқин Шарқ бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш ҳажми – йилига 3 минг автомобиль. Моделни йиғиш Италияда, Lamborghini штаб-квартирасига яқин жойдаги (Сант-Агата Болоньезе) модернизация қилинган корхонада йўлга қўйилади.