Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ўзининг биринчи фарзанди дунёга келиши муносабати билан компаниянинг 99 фоиз акцияларини хайрия қилишга ваъда берди.

"Биз Присцилла билан ҳаётимиз давомида Facebook акцияларининг 99 фоизини (бу 45 млрд доллар дегани) кейинги авлоднинг яхши умр кечириши учун хайрия қилиб борамиз", деган Цукерберг ўз саҳифасида қолдирган постида.

Бироз олдинроқ, у ўз оиласида Макс исмли қизалоқ туғилгани ҳақида хабар бериб, фарзанди инсон ҳуқуқлари ҳимояси кафолатланган фаровон жамиятда яшашига ишонч билдириб ўтганди.