Меркель: Германия яхши ҳаёт илинжида келаётган афғонларни қабул қилмайди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 2200

Германия канцлери Ангела Меркель Германияга яхши иқтисодий шароитларни олиш учун келаётган афғонлар ортига, яъни Афғонистонга юборилишини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.  

Меркель бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғаний билан Берлинда биргаликда берган матбуот-анжуманида айтди. Унинг айтишича, Германия немис армияси каби хорижий кучларга ишлагани учун жиддий хавфда қолаётган афғонлар олдидаги гуманитар мажбуриятларини бажаради.  

“Бироқ қочқинлар яхши ҳаёт илинжида келганда ва мен бу умид уларнинг кўпчилиги учун улкан эканлигини биламан, унда уларга бошпана ёки турар-жой олиш учун мақом беришга сабаб йўқ”, деб айтди Меркель ва бундай вазиятларда улар мамлакатдан чиқарилиб юборилишини айтди.

Аввалроқ Кобул Германиядан депортация қилинган барча афғонларни яна қабул қилиб олишини айтган эди.

Кўпроқ янгиликлар